Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Президентимизга раҳмат!

×

 2021-12-29 10:03:42    400

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги  “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда байрамни муносиб қувонч билан кутиб олишларига сабаб бўлганига кўпчилик гувоҳ бўлди.
Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, ўринбосарлари, маслаҳатчилари, ташкилот раҳбарлари тумандаги 605 та “ Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга, шунингдек, 908 та 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақаси оладиган оилаларга  Президентимизнинг янги йил табриги,  800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари ҳамда совғалар тарқатдилар.
    Хонадон эгалари янги йил арафасидаги хайрли иш учун Президентимизга раҳмат, деб дуо қилишмоқда. 
    Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.