Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАЗМУНЛИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ
2021-12-17 15:39:32 422
Иш яхши бўлгач, гап ҳам шунга яраша бўлиши табиий. Туман ҳокимининг халққа мурожаати ахборот хизматининг Фейсбук тармоғи орқали тўғридан-тўғри намойиш қилиб борилди. Кузатувчилар кўп бўлди. Ҳатто чет элдаги юртдошларимиз ҳам Ёзёвондаги ўзгаришларга ҳавас қилишди. Сессиядан сўнг журналист ва блогерлар учун ўтказилган матбуот анжуманида блогер Азизбек Болтабоев 2022 йилда Ёшлик маҳалласига мактаб қуриш режалаштирилгани учун миннатдорчилик билдирди. “Ёзёвон овози” телеграмм канали эгаси Музаффар Раҳматов томонидан туман раҳбарига жўяли саволлар берилди. Блогер жамоатчилик назоратини кучайтириш, Олий суднинг учта фермер хўжалиги ерини қайтариш бўйича қарори ижроси, 2-касб-ҳунар мактабини институтга айлантириш, марказий шифохона олдидаги тартибсизликлар бўйича сўровларига Дилшоджон Джалилов жавоб берди. Жавоблар қониқарли бўлгани учун М. Раҳматов миннатдорчилик билдирди. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Муҳаммадрасул Кимсанбоев мактабларда тадбирлар зали қуриш фикрини ўртага ташлади. 16-мактабни мисол келтирди. Ҳоким “Обод маҳалла” дастури аасосида буни амалга ошириш учун таклифни инобатга олди. Хуллас, матбюуот анжумани ишчан ва мазмунли ўтди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ