Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
2021-09-08 18:41:10 512
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман кенгаши раиси, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.
Сессия ишида туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслахатчиси М.Охунов ахборот берди.
Музокараларда 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси Ю.Маҳмудова, депутат М.Иномов сўзга чиқдилар.
Туманимизда тузилган 33 та сайлов участкаларидаги 449 нафар раис, раис ўринбосари, котиб ва аъзоларини депутатлар секторма-сектор тавсия этадилар, тасдиқладилар.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка мухтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил II ярим йил 2-босқичига қиритилган хотин-қизларни моддий томондан қўллаб қувватлаш бўйича туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи З.Тешабоевани ахбороти тингланди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни сафарбарлик чақирув резерви хизматига белгиланган пул маблағларини “Ёшлар жамғарма”си маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш тўғрисида” туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов ахборот берди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ