Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бухоролик ижодкорлар таҳририятимизда

×

 2021-10-28 14:13:22    443

PDF yuklash
Chop etish


МЕҲМОНЛАРНИНГ ҲАВАСИ КЕЛДИ

“Марказий Фарғона” газетаси тарихида турли танловларда иштирок этиш, ижодий жамоалар билан ҳамкорлик қилиш анъанаси давом этиб келяпти. Бу сафар Бухоро вилоятининг “Маънавият сарчашмаси” газетаси билан ижодий ҳамкорлик сари қадам қўйилди. Улар ташрифидан олдин газеталарнинг қўшма сонлари чиқарилди.

27 октябрь куни Фарғона вилоятида ижодий сафарда бўлиб турган бухоролик журналист ва блогерлар таҳририятимизга ташриф буюрдилар. Меҳмонларни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиев, ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари, газета бош муҳаррири Азимжон Худойқулов бошчилигида ёзёвонлик ижодкорлар кутиб олдилар. Шундан сўнг меҳмонлар таҳририятдаги ижодий жараён, ходимларнинг иш фаолиятлари, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Сўнгра Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, “Фарғона ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Муҳаммаджон Обидов барчани матбуот анжумани тарзидаги очиқ мулоқотга таклиф этди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эралиев меҳмонларга тумандаги қилинган ва қилинаётган ишлар, газетанинг Ёзёвон ҳаётидаги ўрни тўғрисида гапирди. Газета бош муҳаррири А.Худойқулов газетанинг тарихи, ҳозирги даврдаги фаолияти тўғрисида сўзлаб берди.

“Бухоро ёшлари” газетаси мухбири Лайло Хаитова Фарғонада, жумладан Ёзёвонда ижод аҳлига қилинаётган ғамхўрликлардан хурсанд эканлигини, “Бухоронома” газетаси бош муҳаррири,  вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Шодмон Сулаймонов бундай ижодий ҳамкорлик бугунги кунда жуда зарур экани, бу анъанани доимийга айланиб қолишига тилакдош эканлигини мамнуният билан гапирди.

Тадбирнинг асосий қисмида “Марказий Фарғона” ва “Маънавият сарчашмаси” газеталари ўртасида ижодий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Газетамиз ижодий ҳамкори “Маънавият сарчашмаси” газетаси бош муҳаррири Обиджон Қўлдошов  ва бошқалар таҳририятимиздаги журналистларга яратилган шароит, туман ҳокимлиги билан мустаҳкам ҳамкорликка ҳаваслари келганликларини яширмадилар.

– Ёзёвонда журналистларга эътибор, яратилган шароитларни газеталаримизнинг биринчи саҳифаларида ёритамиз, – дейди бухоролик ҳамкасблар.

Албатта, мақтов ҳаммага ёқади. Лекин шундай шароит яратиб берган муассис – Ёзёвон туман ҳокимлигига раҳмат!

"МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА"

МУХБИРЛАРИ.