Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҒАЛЛАНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК!

×

 2021-06-08 15:31:51    623

PDF yuklash
Chop etish


Туманда ғалла ўрим-йиғими бошланди. Шу муносабат билан ўримда иштирок этаётган техникалар ва автомашиналарни мавсумга шайлиги муҳим аҳамиятга эга.

Шу ўринда ўримда иштирок этаётган ҳайдовчи ва мутасадди ходимлар қуйидагиларга жиддий эътибор беришлари мақсадга мувофиқ бўлади:

– дон ташишда қатнашаётган автомобиль ва бошқа транспорт воситалари ҳамда двигателларни соз учқун ушлагич билан мажбурий жиҳозлаш ўрим даврида ёнғинларни олдини олиш ишларидаги муҳим чора-тадбирлардан   бири ҳисобланади;

– автомобиллардаги ҳамма электр тармоқ симлари яхши ҳимоя қобиқларига эга ва яхшилаб ўрнатилган бўлиши керак;

– ғалла майдонларида чекиш қатъиян тақиқланади;

– ғалла ташувчи транспорт воситалари двигатель коллектори ҳимояловчи ён ва олд қопқоқлари, ёнғин ўчиргич, учқун ушлагич ҳамда белкурак билан таъминланган бўлиши шарт.

Шунингдек, ҳайдовчилар ўрим-йиғим ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари даврида қуйидагиларга эътибор беришлари лозим:

– двигателни мойлаш, ёқилғи тарқатиш тармоқларининг созлигини доимий назорат қилиши, уларни тоза сақлаши, ёқилғи ва мойларнинг томишига йўл қўймаслиги;

– двигателни фақат совутган ҳолда ёқилғи йўлини беркитиб тозалаш;

– бензин ёрдамида ҳаракатланадиган автомобилларнинг учқун ушлагичларини ҳар куни бир маротаба, дизель ёқилғили автомашиналарни эса ҳар 12 соатда бир маротаба қурумлардан тозалаш;

– коллектор ва тутун чиқарувчи қувурларнинг фланецли уланган жойларидан газ чиқса, тезда бу камчиликларни бартараф этиш лозим.

Юқоридаги кўрсатмаларга амал қилинса, элу-юртимиз ризқи бўлмиш бошоқли дон ўрим-йиғимини беталофат ўтказамиз.

С.УМАРОВ,

тумани ФВБ бошлиғи, подполковник.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ