Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ғалла – 2021

×

 2021-06-06 15:28:40    558

PDF yuklash
Chop etish


БАРАКАСИНИ БЕРСИН!
Жорий йилда фермерларимиз томонидан 6840 гектар майдонда бошоқли дон етиштиришяпти. 23 минг 955 тонна ғалла топшириш бўйича шартнома тузилган. Жумладан, 1500 тоннаси уруғлик буғдойдир.
Бугун Чўлигулистон ММТП ҳудудидаги “Ёз.Агростар” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғимига тушиш олдидан семинар маслаҳат йиғилиши ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими Д.Джалилов, вилоят прокурори ўринбосари Ф. Исмоилов, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари, миришкор деҳқонлар, фермер хўжаликлари отрядлар раҳбарлари, ягона ташувчи вакиллари қатнашдилар.
Тадбир аввалида пайкалга комбайн туширилиб, дон ўриш, сомонини боғлаш, орқасидан шудгорлаш жараёнлари амалда кўрсатилди.
Хўжалик дала шийпонида ўтказилган йиғилишда туман ҳокими Д.Джалилов, ИИБ бошлиғи Х.Тошпўлатов, прокурор ўринбосари М.Джурабаев, ФВБ бошлиғи С.Умаров, ҳоким ўринбосари А.Саидов, қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи М. Тожибоев, оқсоқоллар ишчи гуруҳи аъзоси У.Абдураҳмонов ғалла ўрим-йиғимини қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш, талон-тарожни олдини олиш, техника, ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, режани биринчилардан бўлиб, бажариш, ҳосилдан бўшаган майдонларни “Ёшлар”, “Аёллар”, “Темир” дафтарларидаги фуқароларга 25 сотиҳдан бериш бўйича гапириб ўтдилар.
Мавсум олдидан хирмонга барака тиланиб, қуръон тиловат қилиниб, дуо қилишди.
Ғаллачилик бўйича Ёзёвон фермерларининг ўзига хос тажриба мактаби бор. Бугун ўша тажрибага таяниб, иш тутадиган вақт келди.Ҳирмонларингизга барака!
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ