Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Л О Й И Х А

×

 2021-01-08 10:30:52    549

PDF yuklash
Chop etish


Туман худудида сифатли автомобиль транспорти хизматини йўлга қўйиш тўғрисида 

Туман худудида ҳозирги кунда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш аҳволи етарли даражада эмаслиги, яъни туман марказидаги катта йўлларнинг ёқаларида тартибсиз транспорт воситалари жойлашиб, аҳолига хизмат кўрсатиб келаётганлиги, транспорт воситаларини тирбандлик ва тартибсиз ҳаракатланаётганлиги, бу эса ўз навбатида автотранспорт эгалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини асоссиз равишда бузилаётганлиги, ҳар-хил автоҳалокатлар юзага келаётганлиги кузатилмоқда.

Юқоридаги ҳолатларни олдини олиш ва бартараф қилиш ҳамда туман аҳолисига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, йўллардаги тирбандлик ва тартибсизликларни олдини олиш мақсадида мулкчилик шаклидан қатъий назар аҳолига транспорт хизмати кўрсатиб келаётган автомобиллар ҳаракатини ҳамда “YOZYOVON” автостанцияси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида:

  1. Туман аҳолисига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, йўллардаги тирбандлик ва тартибсизликларни олдини олиш мақсадида туманда янги ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлаган “Ёзёвон оқшоми” хусусий корхонаси томонидан қурилган “YOZYOVON” автостанцияси фаолияти йўлга қўйилсин.
    1. Туман ИИБ (Ҳ.Ташпўлатов)га:

туман худудида мулкчилик шаклидан қатъий назар аҳолига транспорт хизмати кўрсатиб келаётган автомобилларни “Ёзёвон оқшоми” хусусий корхонаси томонидан қурилган “Ёзёвон” автостанцияси худудига тўлиқ жалб қилиш;

 “YOZYOVON” автостанцияси худудида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда автомобиллар қатновини йўлга қўйиш вазифалари топширилсин.

  1. Туман Давлат Солиқ Инспекцияси (А.Ахунов)га:

“YOZYOVON” автостанцияси худудида фаолият кўрсатадиган автомобилларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган ҳолда солиқ ундириш чораларини кўриш вазифаси топширилсин.

   4. Мазкур фармойишни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Раҳмонов зиммасига юклатилсин.

 Туман ҳокими:                                         Й.Ў.Бойигитов.