Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАНЛОВНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2024-02-26 16:49:03 139
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 562-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичига старт берилди.
Танлов 2-мактабда ўтказиляпти. Мактабларнинг 7-9-синф ўқувчиларидан 5 нафардан иборат мактаб жамоаси шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган https://ooo.uzedu.uz/ электрон платмормаси орқали рўйхатдан ўтган жами 34 та мактабдан 170 нафар ўқувчилар иштирок этишяпти.
Танлов очилишида иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари иштирокчиларга муваффақият тиладилар. Иштироркчилар кўз ўнгида вазирликдан муҳрланиб юборилган танлов саволликлари очилди.
Танлов якуни ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram