Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАСЪУЛИЯТСИЗ ОТАЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

×

 2023-09-18 15:46:04    235

PDF юклаш
Чоп этиш



   Оила муқаддас даргоҳ, унда дунёга келган фарзандлар ҳимоясиз бўлиб, энг аввало ота-онанинг парвариши ва таъминотига муҳтож бўлади. Қонунчилигимизда, боланинг вояга етгунига қадар унинг таъминоти, таълими ва тарбияси учун бевосита ота-она жавобгарлиги белгилаб қўйилган.


   Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати бўйича узоқ муддатдан буён алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг 47.4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Тошлок тумани судига тақдим қилинди.


   2023 йил 7 август куни маъмурий ишлар судда кўриб чиқилиб, қарздорлар Ш.Б. 8 млн. сўм, Н.Б. 17.4 млн. сўм миқдорида алимент пулларни тўлашдан бўйин товлаб келганликлари сабабли, суд томонидан қарздорларнинг хар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


   Акрамжон АБДУЛЛАЕВ,

   Ёзёвон туман МИБ давлат ижрочиси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram