Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРЕСС ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ
2023-08-23 17:38:48 217
ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ТЕГИРМОНБОШИДА
Ўзбекистон Президенти Администрациясининг топшириғига асосан республикамиз бўйича 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларида "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари асосида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Фарғона вилояти бўйича эса фақатгина Тегирмонбоши МФЙда юқоридаги мезонлар асосида ишлар олиб борилаётгани биз учун қувонарли.
Бугун ушбу маҳаллада амалга оширилган ва бажарилаётган ишлар билан танишиш мақсадида республика ОАВ вакиллари, вилоятдаги журналист ва блогерлар ташриф буюришди.
Маҳалла кўчаларида, хонадонларида ҳозиргача қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, келган одамни қувонтиради.
Меҳмонлар маҳалланинг Амир Темур кўчасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишдан бошладилар.
Бу кўчадаги янги лоток ариқлар, янги ўрнатилган таянчлар, 50 йил аввал қурилган кўп қаватли уйларнинг оқава сув (канализация) тармоғига уланганлиги, маҳалла гузари ёнидаги воркаут майдончаси меҳмонларда қизиқиш уйғотди.
Журналист ва блогерлар маҳалладаги 3-давлат мактабгача таълим ташкилотида таъмирлаш ишлари билан танишдилар. Бинода жойлашган ички санитар хоналар бузилиб, янги қурилмоқда. Ташқи фасад қисми зиналаридаги тутқичлар янгисига алмаштирилди. Иситиш тизимини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла маъмурий биноси қайта қуриляпти. Бинонинг том қисмини ёпиш ниҳоясига етяпти.
Маҳалла биносига туташ бинода тикувчилик цехи ташкил этиш учун ташаббускор “Арголид” МЧЖ тадбиркори томонидан тикув машиналари келтирилди. Маҳалладаги ишсиз аёллар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Цех ишга тушиш арафасида. Цехга асосан “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларидаги ишсиз аёллар қабул қилинаётгани журналист ва блогерларни эътиборини тортди.
Маҳаллада яшовчи Адҳамжон Раҳимов кунлик ишга чиқиб, рўзғор тебратади. Ишчи гуруҳ томонидан бу хонадонга замонавий хожатхона қуриш ва уй атрофини ўраш учун шлакаблок берилди. Шунингдек бу фуқарога қўшимча даромад топиши учун 20 та қурилиш шотиси (лесо) бериладиган бўлди. Журналист ва блогерлар бу хонадонда бўлишди. Хонадон соҳиби шуконалик билан ёрдамлар учун миннатдорчилик билдирди.
Маҳаллада амалга оширилган ишлар юзасидан қурилиш штабида туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманини туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқулов очиб, бугунги тадбир мавзуси ҳақида гапириб, сўзни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиевга берди.
–Тегирмонбоши МФЙдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 1 миллиард, вилоят ҳокимлиги томонидан 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилган, – деди биринчи ўринбосар.
Шунинглек А.Эралиев амалга оширилган ишлар, қилинаётган лойиҳалар бўйича журналист ва блогерларга атрофлича ахборот берди.
“Янги Ўзбекистон” газетасининг вилоятдаги мухбири Расулжон Камолов маҳалланинг ўсиш нуқтаси, “Ҳуррият” газетасининг Фарғона водийси бўйича мухбири Шерзод Қорабоев ҳудудаги давлат мактабгача таълим ташкилотининг қачон ишга тушиши, “Эффект.уз” мухбири Ҳамиджон Аҳмедов қилинган асфальт, сув, сувоқава иншоотларини сақлаш, вилоят телевидениеси мухбири Тўхтасин Ҳатамовнинг халқимиз кайфияти бўйича берган саволларига жавоблар олишди.
Тегирмонбошига ташриф буюрган ижодкорлар амалга оширилаётган ишлардан мамнун бўлишиб, ишлар тўлиқ якунига етгач, яна келишларини билдиришди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram