Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Сектор раҳбарлари ва туман тадбиркорлари учрашуви

×

 2022-08-03 09:54:10    311

PDF юклаш
Чоп этиш


БАРЧА ТАКЛИФ ВА МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛИБ, ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА


Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ва сектор раҳбарларининг 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида тумандаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда 30 нафардан зиёд фуқаролар тадбиркорлик ишларида юзага келаётган муаммолар, янги лойиҳа ва таклифлари билан қатнашдилар.
Хусусан, асаларичилик, чорвачиликни ривожлантириш, кредит тўловини ундириш, хизмат кўрсатиш учун жой, тадбиркорлик учун кичик саноат зонасидан ер майдони ажратиш, солиқ тўловларида енгиллик яратиш, кадастр ҳужжатларидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит маблағлари ажратиш каби турли йўналишларда мурожаатлар йўллашди.
Қабулда ҳар бир мурожаат ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди. 
Шунингдек, ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги, тадбиркорлар қабули мунтазам ўтказиб борилиши, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор масала эканлиги таъкидланди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ