Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҒАЛВИР СУВДАН КЎТАРИЛМОҚДА
2022-06-10 11:20:03 370
Хабарингиз бор Президентимизнинг ташаббуслари билан барча МФЙларда ёшлар етакчилари лавозими жорий этилиб, иш олиб боришмоқда.
Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбарлари, ДХХ вилоят бошқармаси бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи МФЙ ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Учрашувда қатнашиб, ғалвирни сувдан кўтарадиган паллага келганига гувоҳ бўлдик.
Масъуллар иштирокида барча МФЙларда ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, олиб борган ишларига баҳо берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда Янгибўстон, Гулистон, Сойбўйи, Ёзёвон, Гузарбоши, Баҳор МФЙ етакчилари фаолияти қониқарсиз, деб топилди. Туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов, Агентлик туман бўлими бошлиғи У.Деҳқоновга икки ҳафта муддатда камчиликларни бартараф этмаган етакчиларни вазифасидан озод этиш таклифини вилоят комиссиясига тақдим этишлари сўралди.
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи У.Деҳқонов ҳамда ходимлари Д.Ўринбойзода, Р.Олимовнинг вазифаларига совуққонлик билан ёндошганликлари учун юқоридаги ҳолат юзага келганлигини Агентлик вилоят бошқармаси бошлиғи таъкидлаб, икки ҳафта муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, Меҳнат кодекси бўйича интизомий чора белгиланишини айтди.
Ёшлар билан ишлашда ишларни тўғри ташкиллаган Қорасоқол, Қорасой, Ёшлик, Хонобод, Марказий Фарғона маҳаллалари етакчилари фаолияти намунали, деб топилганлиги таҳсинга лойиқ.
Шунингдек, учрашувда мутасаддилар томонидан ишларни самарали ташкиллаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.