Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁЗЁВОН ТУМАН ПРОКУРОРИ КУБОГИ УЧУН

×

 2022-06-06 07:57:13    369

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда ҳар бир соҳага эътибор берилаётганини кўриб, қувонасан. Айниқса, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларни орттириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида жойларда турли хил спорт мусобақалари ташкилланаётгани аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, курашни юртимизда ва халқаро миқёсда янада оммалаштириш белгиланган.
2-сектор ҳудудида жойлашган 6-мактабда туман прокурори, сектор раҳбари  Илҳомжон Ходжаев ташаббуси билан миллий спорт тури бўлган кураш бўйича Ёзёвон туман прокурори кубоги бўлиб ўтди.
Мусобақада туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, туман прокурори Илҳомжон Ходжаев, ИИБ ходимлари, ХТБ, Ёшлар ишлари агентлиги, БЎСМ, тиббиёт бирлашмаси, ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Тадбир сўз олган туман ҳокими Д.Джалилов, туман прокурори И.Ходжаев бўлиб ўтаётган кураш мусобақасининг ҳалол ва ҳаққоний ўтишига ҳамда спортнинг инсон ҳаётидаги тутган ўрнига урғу бериб, курашчиларга омад тилашди.
Ўзбекистон, Олтиариқ, Бағдод, Қўштепа, Тошлоқ, Риштон туманлари, Қўқон, Марғилон шаҳарларидан келган 11 вазн тоифасида 150 нафар полвон қатнашдилар.
Томошабинлар майдонда курашчилар ўртасида ҳақиқий курашни кўришди. Иштирокчилар бор кучлари билан олишдилар. Кучлилар ғалаба қозонди.
Умумжамоа ҳисобида Ёзёвон тумани 7 та 1-, 9 та 2-, 14 та 3-ўрин олиб ғолиб бўлди. 2-ўрин Риштон ва 3-ўрин Ўзбекистон тумани вакилларига насиб этди. 
Турнирда кураш бўйича вилоят ижрочи директори Севара Деҳқонова иштирок этди. 
Юқори савияда ташкил этилган, муросасиз ўтган баҳсларда ғолиблар саралаб олинди. Уларга туман ҳокими Д.Джалилов, туман прокурори И.Ходжаев ҳамда С.Деҳқонова диплом ва эсдалик совғаларини топширдилар.
Ушбу мусобақани ўтказишдан асосий мақсад - миллий курашимизни ёшлар ўртасида янада ривожлантириш, улар орасидан муносиб полвонларни саралаб олиш ҳамда бўлажак жаҳон ва олимпия чемпионларини етиштириб чиқаришдан иборатдир.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ