Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Дон ризқ--рўзимиз!
2022-05-20 09:39:13 350
Марказий машина трактор паркида 2022 йил ғалла ҳосилини тез ва сифатли ўриб йиғиб олишга бағишланган семинар йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими бошлиқ сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор ташкилотлар мутасаддилари, ўрим-йиғим отрядлари аъзолари, дончилик кластерлари вакиллари қатнашдилар. Семинар аввалида вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов сектор раҳбарлари билан бирга ўрим техникалари ва дон ташувчи машиналарни кўздан кечирдилар. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов семинарни очиб, сўзни Алибек Турсуновга берди. Вилоят ҳоким ўринбосари бу йил мавсум ўзгача бўлишига эътибор қаратди. -- Жорий йилнинг 11 май куни Президентимиз раислигида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди,--деди у.-- Йиғилишда давлатимиз раҳбари барча зарур ташкилий ишлар ҳал қилинган ҳолда, 1 июндан бошлаб, ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилишини маълум қилди. Бу жуда ҳам қувонарли янгилик. Чунки кейинги йилларда буғдойнинг давлат харид нархи арзон, етиштириш харажатларига унчалик тўғри келмас эди. Минерал ўғит, техника харажатлари қиммат, устига устак фермер етиштирилган ҳосилни бозор нархидан арзон сотиш орқали кўзланган даромадга эга бўлолмай қийналарди. Ниҳоят, фермернинг елкасига офтоб тегди – у бундан буён ўз меҳнати самарасидан баҳраманд бўлади. Шунингдек, ўрим отряди аъзоларининг иссиқ овқати, шароитига алоҳида эътибор зарурлигини таъкидлади.
Айни пайтда 6840 гектар ерда 168 та фермер хўжалигидаги ғаллани йиғиб олиш учун 17 та юқори унумли комбайнлар мавсумга тўлиқ шай ҳолатга келтириб қўйилди. Яна тўртта комбайн олиб келинади. Комбайнчиларга ун, ўсимлик ёғи тарқатилди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.