Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПЛАНШЕТЛАР БЕРИЛДИ
2022-05-16 16:03:45 390
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-31-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг аҳоли билан ишлашларида иш самарадорлигини янада ошириб боришлари учун замонавий планшетлар топширилди.
Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари, ҳокимнинг биринчи ўринбосари қатнашдилар.
Сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва республикадан туманга бириктирилган вакилга планшетлар топширилиб, бундан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Қурилма кенг имкониятли бўлиб, бармоқ изи сканери ёрдамида шахсни тасдиқлаш каби имкониятлар мавжуд. Эндиликда ҳоким ёрдамчилари иш фаолиятларида турли вазифаларни маҳалладан чиқмаган ҳолда амалга оширишлари мумкин бўлади.
Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Эркинжон Жумаев берган маълумотларга қараганда, 5 май ҳолатига ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 11 млрд. 886 млн. 400 минг сўм кредит маблағлари ажратилди. 42 нафар фуқарога 148,4 млн. сўм субсидия ажратилди. Улар томонидан 7 минг 181 нафар ишсиз фуқаро аниқланиб, 2 минг 681 нафарининг бандлиги таъминланди. 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 19 минг 738 та аҳоли хонадонлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 4 тоифага ажратилганини айтди.
Раҳматилло ШОДМОНОВ.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ