Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


#Таништирув

×

 2022-04-25 18:25:41    363

PDF юклаш
Чоп этиш


 ЁЗЁВОН ТУМАНИ ИЧКИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ, ПОДПОЛКОВНИК ДОНИЁР РАҲМОНОВ


    Дониёр Раҳмонов 1985 йил 12 июлда Бағдод туманида туғилган.     2002-2006  йиллари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси тингловчиси бўлган.       2006 йилда хизмат фаолиятини Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими милиция таянч пунктлари профилактика инспекторлигидан бошлаган.
    Кейинги йилларда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси,  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида турли вазифа ва лавозимларда фаолият кўрсатган.      Бағдод тумани,  Марғилон шаҳри ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг биринчи ўринбосари-тезкор қидирув хизмат бошлиғи лавозимларида ишлаган.
    Хизмат фаолияти давомида саккиз марта рағбарлантирилган.
     Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан,  подполковник  Дониёр Раҳмонов Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати