Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИ МУСТАҲКАМЛАНЯПТИ
2022-04-25 18:22:41 384
Ободонлаштириш бошқармаси тумандаги энг катта армияга эга жамоа саналади. 150 нафар ишчи-ходимларни атрофига бириктирган бошқарманинг моддий-техника базаси йилдан-йилга мустаҳкаиланиб боряпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ,, Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самаоадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан ўтган йили тўртта махсус техникалар сотиб олинганди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан ,, Исуси" юк машинаси сотиб олинди. Шунингдек бошқарма бюджетдан ташқари, хизмат кўрсатиш орқали топган маблағи ҳисобига ,, Лочин" мотореллори ҳамда майса ўриш механизми сотиб олинди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлчилигида сектор раҳбарлари техникаларни эгаларига тантанали топширдилар. --Бу техникаларни ободонлаштириш ишларида мақсадли ишлатиш ва кўз қорачиғидек асраш зарур,- деди туман ҳокими.
Яқин-яқингача ,, комхоз"нинг ҳамма жойидан мой томиб, тутаб юрадиган иккита трактори бўларди. Замонлар ўзгарди. Мана бугун топширилган машина билан ободонлаштириш бошқармасидаги махсус техникалар сони саккизта бўлди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.