Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


НАВРЎЗ ШУКУҲИ

×

 2022-03-24 10:10:06    424

PDF юклаш
Чоп этиш


Наврўз байрамига бағишланган  тадбирлар туман марказий истироҳат боғи ва ўйингоҳда давом этди. 
     Унда  туман ҳокими Дилшоджон Джалилов байрам қатнашчиларини ушбу айём билан муборакбод этди. Шундан сўнг байрам тадбирини олиб бораётган "Рухсор" телеканали сухандонлари навбатни куй ва қўшиқларга бердилар.  28-мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, туман бўлтми бадиий ҳаваскорлари байрам даврасини ўзларининг қўшиқ ва рақслари билан қизитдилар.
 Байрам тадбирининг иккинчи қисмини таниқли сўз устаси Абдураҳмон Сиддиқов ўзининг ичакузди латифалари билан бошлаб берди. Шундан сўнг навбат таниқли хонандаларга берилди. Баҳодир Мамажонов, Шоҳсанам Мирзаева, Абдужалил Қўқонов ижросидаги қўшиқларга байрам иштирокчилари рақсларга тушдилар. 
 Истироҳат боғида маҳаллалар ошпазлари ош танлови ўтказдилар. Аёллар эса баҳор таомлари пишириб дастурхонларга тортдилар. Секторлар ҳам ўзларининг байрам дастурхонларини тузаб, меҳмонларга тортиқ қилдилар. Мактаб ва боғчалардан келтирилган гуллар ва қушлар Наврўз байрами тароватини янада оширди. 
 Наврўз тантаналари маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, хонадонларда давом этяпти.
 "Марказий Фарғона" мухбирлари.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ