Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ
2022-01-31 08:55:08 407
Ёзёвон тумани 1-сектор штабида вилоят, туман судлари мутасаддилари томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Вилоят маъмурий суди судьяси У.Ахмедов, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Инамов, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Н.Сулаймонов, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси И.Турсунов, ФИБ Марғилон туманлараро судининг судьяси Н.Эгамов, ЖИБ Ёзёвон туман судининг раиси Р.Арапов, Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Б.Йўлдошев, туман ИИБ бошлиғи Х.Тошпўлатов иштирок этдилар.
Фуқаролар Замира Обидова, Минавархон Отақулова, Зуҳрахон Мирзақандова, Дилафруз Пармонова томонидан қонуний ажрим, васийлик, уй-жой, кредит тўловларини амалга оширилиши масалаларида мурожаатлар йўлланди.
Мурожаатлар бўйича судьялар томонидан қонун доирасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Р.ШОДМОНОВ,
М.ОЛИМОВ.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ