Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАТОРТОЛДАГИ КУНЛИК САЙЁР ҚАБУЛИ

×

 2021-08-06 17:36:35    474

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг кунлик сайёр қабули Қатортолдаги маданият уйи биносида ўтказилди.

Қабулга 1-сектор МФЙларидан 40га яқин мурожаатчилар ташриф буюрдилар.

Муаммоларнинг аксарияти йўл, ичимлик суви, тиббий ёрдам, болалар пули билан боғлиқ масалалар бўлди.

Одамларнинг дардига малҳам бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида йиғилган туман ташкилот, корхона раҳбарлари мурожаатларни бирма-бир, батафсил эшитдилар.

Туман ҳокимига Юқори МФЙдан Зокиржон Қосимов маҳалладаги Мустақиллик кўчасидаги электр билан боғлиқ муаммоларни бартараф этилишида ёрдам сўради. Масалага тааллуқли раҳбарлар йиғилганлар ичида муаммога турлича ёндошиб, жойига бориб ҳал қиладиган бўлдилар.

Одинахон Холмирзаева, Муслимахон Маҳмудова бандликларини таъминлаш мақсадида иш сўраб мурожаат йўлладилар. Ишга жойлашиш бўйича туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Эралиев 2-касб-ҳунар мактабида тикувчилик цехи ташкилланаётгани ва бу ерда ишлашни ҳоҳловчиларга транспорт хизмати, кунлик еб-ичишлари корхона томонидан амалга оширилишини билдириб, иш сўраб келган фуқароларга таклиф берди. Мурожаатчилар О.Холмирзаева ва М.Маҳмудова Ободонлаштириш бошқармасида ишлаш учун ариза ёзишиб, муаммолари шу ернинг ўзида ечим топди.

Ижодкор МФЙдан Муҳаммаджон Солиев, Шукурилло Холбоев ҚВПнинг очилиши, кўча йўлларини таъмирлаш ва ичимлик суви билан боғлиқ масалаларни ўртага ташладилар. Тиббиёт бирлашмаси раҳбари О.Турдиев ҚВП 2022 йил дастурига тушганини билдириб, келгуси йилда тўлиқ ҳолда фаолият кўрсатишини айтди. Ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларга туман сув таъминоти бўлими раҳбари М.Комилов эртадан амалий ишлар бошланишини билдирди. Йўл масаласи ҳам жойига бориб ўрганилиб, бартараф этиладиган бўлди.

“Аёллар дафтари”да турувчи Маҳлиё Асқарова имтиёзли кредитга қўй олиб боқишини айтди. Банк масъуллари муаммо бўйича керакли ҳужжатларни бошлаб юбордилар.

Туман ҳокими барча йўлланган мурожаатлар шахсан ҳоким назоратида эканлигини ва бугунги муаммоларнинг бартараф этилиши бўйича масъуллар кунлик ҳисоб беришлари бўйича топшириқ қилди.

 

Раҳматилло ШОДМОНОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ