Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЧАҚАЛОҚ САВДОСИ – КЕЛАЖАККА ТАҲДИД!

×

 2021-07-31 16:09:21    546

PDF юклаш
Чоп этиш


2021 йилнинг 1 январь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар берди ССВ. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафарини ўғил болалар, 522 нафарини эса қиз болалар ташкил этди.

Қандай қувончли статистика!

Афсуски бугунги кунимизда ана шундай оллоҳ берган неъматларга беписандлик билан қараётган, бундай неъматни даромад олиш манбаига айлантириб қўяётган кимсалар кун сайин кўпайиб бормоқда.

Таҳлилларга кўра, 2019-2020 йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган 49 нафар ота-она жиноий жавобгарликка тортилган. Бу амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида аниқланган кўрсаткич ҳисобланади. Бироқ яна қанча аниқланмаган, яширинлигича қолган ва давом этаётган жиноятлар мавжудлиги ҳеч биримизга маълум эмас. Боиси чақалоқ ўзининг одам савдоси қурбони бўлаётганини, жирканч кимсаларнинг даромад манбаига айланаётганини англамайди, улар ҳақида, ўзининг жабрланганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бера олмайди. Шу сабабли ҳам одам савдоси жиноятлари орасида чақалоқ савдоси жинояти ўзининг латентлиги ва хавфлилиги билан алоҳида ўрин тутади.

Чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган 49 нафар ота-онанинг 19 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 18 нафарига синов муддати берилган. 3 нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Ушбу жиноятларда воситачи сифатида иштирок етган 38 нафар шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланганлиги бир тарафдан ижобий ҳолат чунки оғир жиноятга қўл урган шунча шахс муқаррар жазосини олган. Бироқ бошқа тарафдан бу жуда ачинарли ҳолат бўлиб, шунча норасида гўдак одам савдосининг қурбонига айланган ёки айланиш ёқасида бўлган.

Мамлакатимизда бугунги кунда энг ачинарли ҳолатлардан бири чақалоқ савдоси жиноятларида давлат муассасалари ходимлари ўзларининг ғайриқонуний ҳаракатлари билан иштирок этаётганидир. Бунга тиббиёт ходимларининг катта моддий манфаат кўраётгани асосий сабаб бўлмоқда.

Хусусан, чақалоқ савдоси жиноятларининг аксарияти бевосита чақалоқнинг онаси томонидан содир этилгани, жиноятларнинг 12,2 фоизи эса чақалоқнинг туғилишида иштирок этган тиббий ходимлари воситачилигида амалга оширилгани аниқланган.

Бундан кўриниб турибдики, чақалоқ савдоси ва умуман одам савдоси жиноятларининг илдизи, жиноят содир этувчи шахсларнинг доиралари жуда кенг бўлиб, уларга қарши курашда комплекс ҳаракатлар, қатъий жазо чоралари ҳамда инсоний фазилатлар талаб этилади.

Aмалдаги қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсларни яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан чақалоқ савдосига оид жиноят содир қилганларга нисбатан, саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Оилада одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздан.

Эндиликда барча бирдек ҳаракат қилиб, бу каби иллатларга қарши курашиш ва бу борада тушунтириш ишларин олиб бориш орқалигина чақалоқ савдосидек иллатга қарши курашиш мумкин бўлади.

 

Р.АРАПОВ,

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.

А.ХОЛМАТОВ,

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди судья ёрдамчиси.