Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТУМАН МАРКАЗИДАН ОЛИСДАГИ ЯНГИОБОДДА ҲОКИМ ҚАБУЛИ

×

 2021-07-31 15:47:07    540

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқароларнинг мурожаатларини ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг кунлик сайёр қабули туман марказидан олисдаги Янгиобод МФЙда бўлиб ўтди.

Қабулда сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона масъуллари фуқаролар муаммосига ечим топиш мақсадида жам бўлдилар.

МФЙ биноси саҳнига йиғилган 40 дан ортиқ мурожаатчилар томонидан МТТ ташкиллаш, имтиёзли кредит, ер билан боғлиқ муаммолар, “Ақилли” бекат ташкиллаш, кўчаларни шағаллаштириш, электр, ичимлик суви тармоғидаги камчиликлар, уй-жой кадастри, футбол майдончаси қуриш, болага ажратиладиган пул, дорихона ташкиллаш, “Аёллар дафтари” билан боғлиқ масалалар, соғликни тиклашда тиббий ёрдам, болани махсус мактаб интернатга жойлаштириш, васийликка олиш каби бир қанча мурожаатлар масъуллар иштиркида бирма-бир эшитилиб, индивидуал равишда кўриб чиқилди.

Туман ҳокими ўз сўзида мурожаатчиларнинг кўпчилиги боғча ҳамда ичимлик сувини ташкиллаш тарафдори эканликларини яъни, 3-7 ёшли 40 нафар бола рўйхатда турганини инобатга олиб, масъулларга МТТ қурилиши учун маҳалланинг энг марказидан жой ҳозирлашларини ва ичимлик сувини яхшилаш бўйича бугуннинг ўзидан иш бошланишини топшириқ қилиб, ўз назоратига олди.

Тиббий ёрдамга муҳтож Ҳаётхон Эшматова, Ҳайдарали Хатамовнинг муаммосини тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Турдиев ўрганиб чиқиб, ТБда ётиб даволаниш учун тавсия қилиб, ижобий ҳал этди. Шунингдек, аҳоли мурожаатларидан бири МФЙда дорихона ташкиллаш масаласига ҳам ечим топилиб, 10 кун муддатда дорихона очилишини ваъда қилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари З.Тешабоева томонидан мурожаатчилар Қундузхон Ғофурова, Зуҳра Хатамова, Олияхон Коркилованинг "Аёллар дафтари" бўйича муаммоларини ижобий ҳал этди.

Туман раҳбари 3 нафар фарзанди бор, ёлғиз аёл Нилуфар Усмонованинг боласини махсус мактабга жойлаштириш масаласини кўриб чиқиш бўйича туман ХТБ мудири Ф.Юлдашев зиммасига юклаб, назоратига олди.

Қабул сўнгида туман ҳокими йўлланган мурожаатларнинг ижроси бўйича, куннинг иккинчи қисмида масалага таълуқли мутасаддилар билан биргаликда Янгиобод МФЙни айланишларини ва туман марказидан олисдаги маҳаллалар доимо раҳбариятнинг эътиборида эканлигини айтиб ўтди.

 

Раҳматилло ШОДМОНОВ,

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ