Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁШЛАРГА ЯНА БИР ИМКОНИЯТ

×

 2021-06-08 15:38:04    532

PDF yuklash
Chop etish


Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини эндиликда тўлиқ қоплаб берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралда «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» фармони қабул қилинган. Ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори ижросини тасдиқлаш бўйича маъмурий регламенти тасдиқланган.

Халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун ариза берувчи фуқаро исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (ЯИДХП) давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси, махсус сертификатни илова қилади.

Ариза берувчи фуқаро — имтиҳон топшириш пайтида ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган, имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахслар (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилганда унинг қонуний вакили)мурожаат қилишлари мумкин.

Р.НУЯМОВ,

туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ