Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОДДАЛАРНИ СОТИШГА УРИНГАН ШАХСЛАРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ
2022-06-30 13:52:51 399
Гиёхвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларга қарши кураш бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотганича йўқ.
Мамлакатимизда фуқароларни ушбу иллатдан муҳофаза қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу турдаги жиноятларни фош этиш ва уларга чек қўйиш орқали кўплаб фуқароларнинг ҳаёти ва келажаги сақлаб қолинишига эришилмоқда.
Ана шундан тадбирлардан бирида О.А, У.Сга кучли таъсир қилувчи модда “Тропикамид” дори воситасининг 90 донасини сотишга келишиб, Ёзёвон тумани Хотира майдонида харидордан дори воситалари учун 5.000.000 сўм пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган, шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, А.Онинг аризасига кўра, Фарғона тумани Водил махалла фуқаролар йиғини ҳудудида бошқа шахслар М.Д ва Қ.Ш гурух бўлиб, А.О.га таркибида кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи модда бўлган 90 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур жиноят иши туман суди томонидан очиқ суд мажлисида кўрилиб, судланувчиларга ЖКнинг тегишли моддалари билан жазолар тайинланган бўлса, ашёвий далил тариқасида олинган гиёҳвандлик воситалари қонунда белгиланган тартибда йўқ қилиниб, шунча миқдордаги ажал оғусининг зарар етказиши олди олинди.
Рахматжон Арапов,
жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси