Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 17 пользователей Статистика телефон доверия


БИТИРУВЧИЛАР ОЛИЙГОҲГА КИРИШИ УЧУН ID-КАРТАСИ БЎЛИШИ КЕРАК

×

 2022-05-10 14:17:57    373

Скачать PDF
Печать


Олийгоҳга ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчилари ID-карта олишлари керак. Қабул бошланганида навбатлар кўпайиб кетиши мумкин. ID-карта олишни охирги кунларгача тақаманг.

Икки ҳафтадан сўнг мактабларда сўнгги қўнғироқ чалиниб, имтиҳонлардан кейин битирувчилар аттестат олади. Айнан аттестат ва паспорт (ёки ID-карта) олийгоҳга кириш учун ариза топширишда талаб этиладиган асосий ҳужжатлардир.

Бироқ ОТМларга қабул бошланишига оз вақт қолаётганига қарамай, туманимизда 11-синф битирувчилари 16 ёшга тўлган бўлса-да, ҳали ID-карта олмаганлари кўп.

Масъулларининг билдиришича, қабулга яқин қолганда ID-карта олишга уриниш узун навбатларни юзага келтириши мумкин, шу боис ота-оналарга сўнгги кунларга қолдирмай, тезроқ фарзандларининг ID-карта олишини таъминлашлари тавсия этилади.

ID-карта олиш учун ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этиш лозим. 16 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига 10 йил муддатга бериладиган карта (паспорт) 1 иш куни давомида расмийлаштириб берилади. Хизмат учун БҲМнинг 89 фоизи (240 300 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

  • Олийгоҳга ҳужжат топширишда нафақат ID-карта, балки муддати ўтмаган биометрик паспортдан ҳам фойдаланиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан 2011 йил намунасидаги (яшил) паспортларни бериш тўхтатилиб, ўрнига ID-карталар жорий этилган.

 

З.ШУМҚОРОВ,

туман ИИБ М ва ФРБ катта инспектори.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ