Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Хайрулла БОЗАРОВ: РEЖА НИСБИЙ, МАҚСАД МАНФААТДОРЛИК.
2021-12-29 10:05:17 433
2021 йилда фермерларимиз баракали меҳнат қилдилар. Шартнома асосида 23 минг 200 тоннадан зиёд сара дон, 17 минг 560 тоннадан ошиқ пахта сотдилар. Вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров келгуси йил мавсуми учун мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирлаш, созлаш ишларининг якуний жараёнларини кўздан кечириш ва қабул қилиш мақсадида туманимизда бўлганида фермерларимиз меҳнатини юқори баҳолади. Ҳайрли ишлар олдидан қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди. -Мана, ёзёвонлик фермерлар ўтган йилига нисбатан икки минг тонна ошиқ пахта сотиб, ҳосилдорликни ўртача 37 центнерга олиб чиқдилар – деди вилоят ҳокими. – Бу Ёзёвон шароитида катта иш. Чунки унумдор ерларга эга баъзи туманларда ҳосилдорлик 30 центнерга етиб, етмади. Бу меҳнатга муносабатнинг ўзгаришини меваси. Режа бу нисбий, асосийси манфаатдорлик. Маррани катта олиш керак. 50 центнерни кўзлаган фермер, камида 45 олади. «Мезон» фермер хўжалиги юқори ҳосил олиш мумкинлигини исботлади. Фермер қўли очиқ бўлиши даркор, механизатор, сувчи, аъзоларга байрам қилиб, келгуси режаларни маслаҳатлашиб олиш керак. Даромаддан бирини уйини, бирини тўйини қилиб беринг. Сиз бир берсангиз, яратган ўн беради. Деҳқондан қурт-қумурсқадан тортиб, ҳамма фойдаланади. Вилоят ҳокими гапларини фермерлар қўллаб-қувватлади. Мўл-кўл ҳосил етиштиришда асосий рол ўйнаган механизаторларга қимматбахо совғалар ва икки миллион сўмдан пул тарқатилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ