Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 10 пользователей Статистика телефон доверия


ЖАРАНГЛАДИ, БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ! Ҳоким ,, Мустақиллик дарси"ни ўтди

×

 2021-09-06 14:37:42    551

Скачать PDF
Печать


Туманимиздаги 39 та умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди. Мактаб остонасига қадам қўйган  2115 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” топширилди.
    Сувлиариқдаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов иштирок этиб, ўқувчи ва ўқитувчиларни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан қутлади.–2020 йилда пандемия туфайли янги ўқув йили онлайн бошланганди, – деди ҳоким. – Мана бу йил мактаблар эшиги ўз эгалари учун очилди. Лекин давр ҳушёрликни талаб қилади. Карантин қоидаларига риоя қилайлик.Ҳоким 11-синф ўқувчилари учун “Мустақиллик дарси”ни ўтди.
Ҳудди шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳам мактабларда тадбирларда иштирок этиб, “Мустақиллик дарси”ни ўтдилар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ