Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 5 пользователей Статистика телефон доверия


15 НАФАР ФУҚАРОГА 178,5 МЛН СЎМ САРФЛАНМОҚДА

×

 2021-08-24 08:38:01    488

Скачать PDF
Печать


Юртимизда эҳтиёжманд, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ёрдам кўрсатиб келинмоқда.Туман ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг қабулларида 15 нафар шундай уй-жойларини таъмирлашга муҳтож фуқаролар борлиги аниқланиб, ҳаққоний ҳолат ўрганилиб, қурилиш  ишлари бошлаб юборилганди.Ҳозирда ушбу фуқароларнинг уйларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Айримларининг уй-жойи деярли яшаш учун тайёр ҳолатга келтирилди.Қорасой МФЙ Қорасой кўчасида яшовчи Муқаддасхон Мўминова хонадонига борганимизда бунга гувоҳ бўлдик. Икки хонали янги уй қуриб-битказилиб, томи ёпилибди. Хонадон эгасининг хурсандчилиги чексиз. Уйнинг қурилишига бош бўлган барчани дуо қилди.–Мана уй ҳам битай деб қолди, – дейди Муқаддасхон. – Худо хоҳласа мустақиллигимизниг 30 йиллик тўйига тўёна бўлади. – Уй тўлиқ битгач, ўғлим Элёрбекни мана шу янги уйга уйлантираман, – деди.Бизга ҳамроҳ бўлган МФЙ раиси Замира Ходжаева бу яхши ниятларга тилакдош бўлди.Маълумот ўрнида, туманимизда 15 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш учун 178 млн. 521 минг сўм сарфланмоқда ҳамда ҳомийлар томонидан қурилиш ашёлари учун ёрдам кўрсатилмоқда.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.