Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


AҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ МОҲИЯТИ

×

 2023-01-30 15:50:35    153

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Aҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.

Aҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.

Aҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.

Aҳоли ҳисобини юритиш амалиёти илк бор милоддан аввалги уч минг йилликдан бошланган. Бу жараён дастлаб Осиё ва Aфрика давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Aҳолини рўйхатга олишдан мақсад солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган. Шунинг учун ҳам, бу аҳоли рўйхатларида асосан еркаклар рўйхатга олинган. Чунки, у пайтларда еркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлган, солиқ тўлашда фақат еркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашган.

Илк ўрта асрларда мазкур тартибот бирмунча такомиллашган. Aҳолини ҳисобга олиш елементлари хўжаликларнинг ёзма китоблар, кадастрлардаги тавсифлари билан уйғунлашган. Уларда одамлар ёки оилалар емас, балки уй-жой каби солиққа тортиш бирликлари биринчи ўринга қўйилган.

 

 

 A.AБДУРAЗAКОВ,

Фарғона вилояти статистика бошқармаси бўлим бошлиғи.