Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚИДИРУВ ЁЗЁВОНСОЙДА ДАВОМ ЭТЯПТИ

×

 2021-01-08 11:09:12    658

PDF yuklash
Chop etish


Мана, 17-18 кундирки, Ёзёвон тумани Бўтқачи қишлоғи Тараққиёт маҳалласида яшовчи Эргашевлар хонадонида ҳаловат йўқ. Хонадоннинг вояга етмаган фарзанди Катта Фарғона каналида оқиб кетиб, топилмаяпти. Ёзёвон 2-касб-ҳунар мактаби 1-босқич ўқувчиси бўлган бу шахснинг қидирувига Ёзёвон тумани ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар бўлимлари бош бўляпти. Маҳалла, қишлоқ аҳли ҳам четда тургани йўқ.

– Бу фожеа ҳақида вилоят ИИБнинг 102 тизими 7-оператори орқали хабар берилгач, дарҳол ишга киришдик, – дейди Ёзёвон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Хожиакбар Тошпўлатов. – Қўшни шаҳар ва туманлар ИИБ бошлиқлари номига чўкиб кетган шахс сурати ва алоҳида белгилари ҳақида хабарнома жўнатдик.

Фожеа содир бўлган жойда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ғаввослари ҳаво совуқ бўлишига қарамай, галма-гал сувга тушиб, қидиришяпти.

– Дастлаб каналда сув кўп бўлгани учун қидирув ишлари қийин бўлди, – дейди туман ҳокими Йўлчибой Бойигитов. – Каналлар бошқармаси орқали сувни қуритдик. Ҳозир сув сатҳи 1-1,5 метрга пасайган. Қидирув давом этяпти. Ҳозирча натижа йўқ.

Хонадон соҳиби икки йил илгари Россияга ишлагани кетганди. Янги йилни оила даврасида кутиш учун уйига қайтганди. Афсус уни хурсандчилик эмас, фожеа кутиб турганини ота билмасди. Ота уйига кириб келмасидан 3-4 соат олдин ўғли каналга тушиб кетганди.

Ёзёвондан Бешариққача қидирув ишлари кетяпти.

– Каналдаги қидирув натижа бермагач, каналдан сув олувчи Ёзёвонсойга ўтилди, –дейди Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғини раиси Лутфилло Тошбоев. – Ҳозир маҳалладошларимиз ғоввослар билан сойда қидирув қилишяпти.

Бу ерда кимдур гулхан ёққан, сувдан чиққан ғоввосга иссиқ чой тутган. Вилоят, туман раҳбарлари, қишлоқ, маҳалла аҳли қидирувдан четда турган йўқ. Ҳамма қўлидан келганини қиляпти.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ