Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 6 Users Statistics phone helpline


“ТЕЗ ЁРДАМ”ДА ИШ ҚИЗҒИН

×

 2020-08-06 15:48:22    859

Download pdf
Print out


Иссиқ жон. “Тез ёрдам”га иши тушмаган киши бўлмаса керак. Шундай даврлар бўлганки, “03”га телефон қилсангиз, сиздан олдин “бензин борми”, деган савол бўларди. Бугун замон ўзгарди. Жумладан, “тез ёрдам” хизматида ҳам. Замонавий машиналар олиняпти.

Лекин тиббиётнинг бу хизмат турида ҳали қилиниши керак бўлган, анчагина ишлар борлиги вилоят ҳокими шаҳар ва туманлардаги “Тез ёрдам” станцияларида бўлганида маълум бўлиб қолди.

Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмаси “тез ёрдам” бўлимида 48 нафар врач, 90 нафар ўрта, 12 нафар кичик тиббиёт ходими бор. 35 нафар ҳайдовчи ишлайди.

–Бўлимимизда 9 та бригада фаолият кўрсатиб, биттаси реанимацион бригада, – дейди бўлим бошлиғи Баҳтиёр Ёқубов. – Вилоят ҳокими ташаббуси билан коронавирус пандемияси даврида шифокорларга ҳизмат қилиш учун машина ажратилиб, алоҳида бригада ташкил қилинди.

Тиббиёт бирлашмаси бошлиғини оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича ўринбосари Ҳабибулло Раҳматов билан “тез ёрдам” бўлимида амалга оширилаётган ишлар билан танишдик.

Йўлсозлар асфальт босишяпти. Туман ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Ҳатамов йўлсозларга йўл-йўриқ кўрсатиб, ишларни бошқараётганига гувоҳ бўлдик.

Бўлимдаги диспетчер хонаси замонга мослаб жиҳозланибди.

Бу ердаги бинолардан бирида ошхона ва ювиниш, дам олиш хоналари қилиняпти.

–Туман ҳокими томонидан таъмир учун маблағ пешма-пеш ажратиляпти, – дейди бош ҳисобчи Қаҳрамон Қосимов.

Коронавирус пандемияси тиббиётимизга кўзгу бўлди. “Тез ёрдам”ларни ёрдамга муҳтожлиги ҳам кўриниб қолди. Шунинг учун ҳам бу соҳага эътибор алоҳида бериляпти. Энг катта бойлик соғлик, деган гап бугун айтилгани йўқ. Эл соғлиги учун хизмат қилувчи шифокорларимизга шароитларни яратилиши сизу бизнинг ютуғимиз.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ