Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
2022-06-10 11:17:28 381
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги олтимиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман ҳокими, кенгаш раиси Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.
Туман кенгаши сессиясида туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙ раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан “Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил биринчи чораги мобайнида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган фаолияти юзасидан” Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, “Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг 2022 йил биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан” суд раиси Р.Арапов, туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари О.Эргашевнинг маърузалари, “Туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизомига амал қилиш юзасидан” туман ҳокимлиги девонхонаси мудири О.Ажамов, “Туман маҳаллий бюджетини 2022 йил биринчи чорак ижроси ҳамда шакллантирилган қўшимча манбааларидан фойдаланиш” туман молия бўлими мудири С.Мирзаев, “Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартириш киритиш юзасидан” туман ҳокимлиги ташкилий–кадрлар гурухи раҳбари С.Мақсудовнинг ахборотлари тингланди.
Ахборотчиларнинг маърузалари юзасидан депутатлар М.Иномов, Б.Юсупов саволлар беришиб, жавоб олдилар.
Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифаси орқали тўғридан-тўғри онлайн равишда узатилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ