Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ПИЛЛА МЎЛ БЎЛДИ
2022-05-13 19:28:17 375
Ёзёвон ҳар соҳада илдамлаб бормоқда. Маҳаллалар обод бўлиб, одамларнинг турмуш тарзи яхшиланмоқда.
“Ёзёвон агропилла” МЧЖ масъул ходими берган маълумотларга қараганда, жорий йилда туманимизда 1818 қути ипак қурти парваришланиб, ҳар қутидан ўртача 58 килограммдан жами 104 тонна пилла етиштириш кўзда тутилган.
Қорасой МФЙда яшовчи Мамасиддиқ Ғаффоровлар хонадонида парваришланган ипак қуртлари ҳосили етилди. Бугун маҳалладаги ёши улуғлар хирмонга барака тилаб, етиштирилган пиллани йиғиштиришни бошладилар.МФЙ раиси Замира Хўжаева, ҳоким ёрдамчиси Солижон Усмонов ва ходимлари биргаликда пиллакорларга ҳормангларга бордик. Хонадон соҳибаси Хайрихон Ғаффорова илиқ кутиб олиб, дўнг пилла ҳосили томон етаклади.–35 грамм ипак қурти парваришлаб, мўл ҳосил етиштирдик, дейди Х.Ғаффорова. – Давлатга топшириш режамиз 85 кг. 100 кг. пиллани топширишга тайёрлаб қўйдик. Яна икки уй терилмаган пилламиз турибди. 1 килограмм пилла учун МЧЖ томонидан 24 700 сўм ва қўшимча давлат томонидан 5000 сўм берилиши айтилган. – Ипак қуртини вақтида парваришлаб, туманимизда биринчилардан бўлиб пиллани тердик. 40 йилдан бери ипак қурти парваришлайман, – дейди хонадон соҳибаси.Ҳа, интилганга тоъле ёр, дейишади.
Ушбу хонадонда 6 сотихли иссиқхона қурилганига кўзимиз тушди. Лимонлар барқ уриб турибди, тагида қалампир, бақлажон, бодринг кўчатлари ҳам экилган. 4 нафар фарзанд тарбиялаб, доимо ҳалол меҳнат эвазига оила тебратаётган Ғаффоровлар оиласига миннатдорчилик билдирдик.
Раҳматилло ШОДМОНОВ.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати