Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Хотин-қизлар фаоллари ишини самарали ташкил этиш бўйича ўқув семинари ўтказилмоқда.
2022-04-25 18:29:13 395
Ёзёвон туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли лавозимига саралаб олинган номзодларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, келгусида улар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида икки кунлик ўқув семинари бошланди.
Ўқув семинарнинг очилишида ФДУ филология факультети доценти Миролимбек Ҳамидов ва туман ҳокимининг ўринбосари-хотин- қизлар бўлими бошлиғи С.Усмонова иштирок этиб, хотин-қизлар фаоллари олдида турган муҳим вазифалар хусусида ўз фикрларини билдирди.
Маълумки, Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилиниб, тумандаги 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ушбу лавозимга номзодлар очиқ танлов асосида саралаб олинди.
Хотин-қизлар малакасини оширишга қаратилган ташкил этилган ўқув семинарда етакчи мутахассислар томонидан соҳага оид янгиликлар хусусида атрофлича маълумотлар бериляпти.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.