Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ҒОЛИБЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
2022-03-15 08:43:52 448
Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йил 9 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 562-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш белгиланганди.28-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун эълон қилинган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Ёзёвон тумани босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ХТБ, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари иштирок этдилар.Тадбирда туман ҳокими Д.Джалилов юртимизда таълимга берилаётган эътибор, ижобий ўзгаришлар, туманимизда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг турли кўрик-танловларда фаол иштирок этишиб, фахрли ўринларни олиб келишаётганликларига алоҳида тўхталиб ўтди. ХТБдан Р.Турдиев танлов мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилганига, ҳар бир мактабдан 5 нафардан иқтидорли ўқувчилар жамоаси иштирок этишиб, ғолиблар шаффоф аниқлангани тўғрисида ахборот берди. Танлов натижаларга кўра, 1-мактаб жамоаси 1-ўринни, 3-мактаб жамоаси 2-ўринни, 3-ўринни эса 38-ИДУМ жамоаси қўлга киритди.Ғолиблар мос равишда 100, 75 ва 50 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилиши белгилангани инобатга олиниб, туман босқичи ғолибларига сектор раҳбарлари томонидан жами 225 млн. сўмлик тегишли сертификатлар топширилди.Маълумот ўрнида 1-ўринни эгаллаган 1-мактаб жамоаси танловнинг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қилади. Вилоят босқичда ҳам фахрли ўрин насиб этса, жамоа энг камида 150 миллион сўмлик мукофотни қўлга киритиши мумкин (2-ўрин учун – 200 млн. сўм, 1-ўрин учун 250 млн. сўм).Шунингдек, тадбирда танловда фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчиларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
Раҳматилло ШОДМОНОВ.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ