Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ҲУҚУҚИЙ ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ
2022-01-31 11:16:23 444
Фарғона вилоят суди судьяси Шерзодбек Тошмирзаев Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқий тарғибот ишини амалга оширди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёзёвон туманидаги Халқ қабулхонаси масъул ходими, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди.
Судья Ш.Тошмирзаев томонидан оилавий низоларни олдини олиш, никоҳдан ажратиш ва бу тоифа билан боғлиқ низоларга барҳам топтириш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги нозолар юзасидан, шунингдек янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорлар юзасидан фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбирда 25 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.