Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 13 Users Statistics phone helpline


МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАДИ

×

 2021-09-16 13:35:12    576

Download pdf
Print out


Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорга асосан бешта вилоят ичида Фарғона ҳам киритилган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, лойиҳа доирасида маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида «Йўл харита»си тузилди. Қувонарлиси, вилоятда тузилган “Йўл харитаси”га Ёёзвон тумани ҳам киритилганидир.

Туман ҳокимлигида ушбу лойиҳаларни амалга оширишга бағишланган тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари, лойиҳани амалга оширувчи ҳамкор ташкилотлар ҳамда туман тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман ҳокими Д.Джалилов сўз олиб, бу хайрли ишнинг амалга оширилишида ҳамкор эканлигимизни ва ҳамкорларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ҳамкор ташкилот томонидан биринчи босқичда 5 та МФЙ ва иккинчи босқичда 6 та МФЙда лойиҳа асосида ишлар амалга оширилиши борасида тақдимот ўтказилди.

«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туманимиздан 21 кишилик ишчи гуруҳи тасдиқланди. Ишчи гуруҳ раиси этиб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эралиев сайланди.

Албатта, бугунги ўтказилган тақдимот семинаридан барча етарлича тушунча олди. Ишчи гуруҳнинг галдаги вазифаси, лойиҳага мос тушадиган МФЙларни аниқлашда кўмакчи бўлиб, дастур бўйича ишларни ташкиллашда ҳамкор бўлишдир.

 

Раҳматилло ШОДМОНОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ