Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"30 йилликка 30 совға"
2021-08-23 15:42:29 476
Ўзбекистон таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Л.Аҳмедова, Ёзёвон туман ҳокими ўринбосари М. Хатамов, туман ХТБ мудири Ф. Юлдашев ҳамда таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси И. Ҳусанов тумандаги 35-умумий ўрта таълим мактабида "Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигининг 30 йиллигига 30 та совға"шиори остида ўтказилган тадбирда қатнашдилар. Тадбирга қорақалпоқ миллатига мансуб кам таьминланган оила фарзандлари ва уларнинг ота-оналари таклиф этилди. Тадбир якунида ўкувчиларга мактаб сумкалари ва ўқув қуроллари касаба уюшмалари томонидан тарқатилиб берилди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.