Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Туман ҳокими табриги
2021-08-12 15:52:34 523
Бугун--12 август мустақил Ўзбекистон солиқ хизматининг ташкил бўлганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан туман Давлат солиқ инспекцияси ходимларини, соҳа фахрийларини касб байрамлари билан табриклайман.
Ёзёвонда солиқ хизматида кўп йиллар ишлаб, обрў-эътибор топган Абилбоқи Раҳимов, Исроилжон Исмоилов, Эркинжон Жумаев, ака-ука Нисбатхоновлар, Абдурасул Қосимов, Абдужалил Абдураҳимовни туманимиздан ташқарисида ҳам яхши биладилар.
Соҳа ходимлари ,, Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида юртимиз ривожи учун астойдил хизмат қиляптилар. Олти ойлик якуни бўйича солиқларни 4.5 млрд. сўм ошириб бажарилишида солиқчиларни хизмалари катта.
Қадрли ДСИ ходимлари!
Яна бир бор касб байрамларингиз билан табриклайман.
Д. ДЖАЛИЛОВ,
Ёзёвон тумани ҳокими.