ЁЗЁВОНДА “LEADER SCHOOL” ОЧИЛДИ








Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида туманимизда қўшалоқ байрамлар бўляпти. Наврўз МФЙ ҳудудида “Leader school” хусусий мактабининг очилиш маросими бўлди.
Очилиш маросимида туман ҳокимлиги, ММТБ, нуронийлар, фахрий устозлар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев сўзга чиқиб, юртимизда таълимга берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб ўтди. Мактаб асосчиси Тоҳирбек Мирзалиевга таълимга қўшган ҳиссаси учун туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғини топширди.
Йиғилганлар иштирокида рамзий тасма кесилиб, мактабда яратилган шароитлар билан танишиб чиқилди. Нуронийлар мактаб жамоасининг келгуси фаолиятларига ривож тилаб дуолар қилишди.
Ҳозирда “Leader school” 100 нафар 5-9-синф ўқувчиларини қамраб олган бўлиб, табий фанлар чуқурлаштириб ўргатилмоқда. 1 млрд. сўмдан зиёд маблағ эвазига бунёд этилган мактабда 20 та янги иш ўрни яратилган.
Мактаб фаолиятига омад тилаймиз!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!







