Учкўприк туманидаги политехникумларда ёшлар учун тўгараклар ва курслар намунали йўлга қўйилгани эътироф этилди







Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов Фарғона вилоятидаги бир қатор техникумларда бўлиб, таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Учкўприк туманидаги 2-сонли политехникумда ўтказилган учрашувда туман ҳокими ўринбосари ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари, шунингдек, вилоятдаги барча касбий таълим ташкилотлари директорлари ҳамда ёшлар ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.
Ташриф доирасида "Долзарб 90 кун" дастури асосида ташкил этилган турли тадбирлар, кўрик-танловлар, спорт тўгараклари, IT ва чет тиллари курслари, шунингдек, темирчилик ва тикиш-бичиш каби йўналишларда амалга оширилаётган ташаббуслар билан танишилди.
Шунингдек, маҳалла ёшларини спорт майдонлари ва спорт залларидан самарали фойдаланишга жалб қилиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


“Жасорат мактаблари”га танлов синовлари бошланди

ПАХТА ҲОСИЛИГА ҲОСИЛ ҚЎШИБ, БУ ЙИЛГИ МАВСУМНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗАЙЛИК!

Ўзбекистон фермерлари кенгашининг мамлакатимиз фермер ва деҳқонларига МУРОЖААТИ

Арча унсимон қурти ва унга қарши кураш чоралари

ТИЛ ЎРГАНИШ — КЕЛАЖАККА САРМОЯ КИРИТИШДИР