Учкўприк тумани ҳокими олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашди





Учкўприк тумани ҳокими Қодиржон Эркабоев олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашди.
Учрашувда Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши раиси Алишер Анваров, туман ҳокими ўринбосарлари, Давлат хавфсизлик хизмати масъуллари, иш берувчи муассасалар раҳбарлари, ёшлар етакчилари ҳамда 200 нафарга яқин битирувчи ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида битирувчиларнинг меҳнат бозорига интеграциясини таъминлаш, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларни қўллаб-қувватлашда барча дахлдор муассасалар ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Битирувчи талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. 38 нафар битирувчининг ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун кредит олиш каби ҳал этилиши лозим бўлган масалалари ечими бўйича аниқ чоралар белгиланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


“Жасорат мактаблари”га танлов синовлари бошланди

ПАХТА ҲОСИЛИГА ҲОСИЛ ҚЎШИБ, БУ ЙИЛГИ МАВСУМНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗАЙЛИК!

Ўзбекистон фермерлари кенгашининг мамлакатимиз фермер ва деҳқонларига МУРОЖААТИ

Арча унсимон қурти ва унга қарши кураш чоралари

ТИЛ ЎРГАНИШ — КЕЛАЖАККА САРМОЯ КИРИТИШДИР