Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН ОГОХ БЎЛИНГ!

×

 2020-09-21 14:32:16    656

PDF yuklash
Chop etish


Қутуриш кассалиги ҳайвонлар орасида учрайдиган ўткир кечувчи юқумлик касаллик бўлиб, нерв системасини фалажланиши охир оқибатида ўлим билан тугайди.

Бу касаллик одамларга қутурган ит, мушу ва бошқа ҳайвонлар тишлаганда ёки жарохатланган терига сўлаги тушганда юқади. Тарихий кузатишлар натижасига кўра одам ёки ҳайвонни тишлаган қутурган ҳайвон 10 кун ичида ўлади. Тишлаган жарохат мияга яқин бўлса касалликни яширин даври15-30 кун, миядан узоқ бўлса 30 кундан 1 йилгача давом этиши мумкин.

Агар ҳайвонлар қутирган бўлса қуйидаги асосий белгилар намоён бўлади:

оғзидан кўп миқдорда сўлак оқади;

овқат емайди;

дуч келган одам ва ҳайвонларни тишлашга харакат қилади;

ҳайвон ўз эгасига бўйсинмайди;

қопағон бўлиб овози бўғилиб боради;

жағларида, оёқларида фалажланиш натижасида ўлади;

Туманимиз кесимида 2020 йил бошидан шу кунга қадар 216 нафар фуқаро (213 фуқаро итлар, 3 нафар фуқаро мушуклар) дайди ва қаровсиз қолдирилган ит, мушуклар орқали жароҳат олиб антирабик ёрдам олдилар. Юқоридаги рақамларни таҳлил қилганимизда аксарият фуқароларни ўта масъулятсизлиги туфайли содир этилган. Энг ачинарлиси жароҳатларни 80 фоизи болаларда содир этилган. Бунинг сабаби, аввало, ҳайвон эгалари ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳис қилмаганлиги, қолаверса, фуқароларга ҳам эътиборсизлиги туфайли содир этилган.

Туманимизда қутуриш касаллиги ва уни олди олиш чора-тадбирлари борасида мунтазам равишда тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамай, хонадонларда керак бўлмаса ҳам ит сақлаш ва боқиш талабларига риоя этмаслик ҳолатлари кўплаб учраб турибди. Таҳлилларга кўра жами жароҳатланишнинг 40 фоизи Қоратепа, 30 фоизи Ёзёвон ҳудудларига тўғри келади. Аксарият фуқароларимиз сақланаётган итларни боғламасдан боқадилар, айниқса, кечалари ҳовлидан ташқарига чиқариб юборадилар ва бу ит 5-10 кмгача бўлган ҳудудни айланиб келади. Натижада, турли касалликлар билан ўлган ўлаксаларни еб ёки қутурган ҳайвонлар билан уришиб инфекцияни ўзи билан олиб келади.

Туманимиз ит ва мушук сақлаётган фуқароларидан сақлаш қоидалрига қатъий риоя қилишларини, сақлаганда ҳам ветеринария-санитария талабларига тўлиқ амал қилишларини илтимос қиламиз.

Касалликнинг давоси йўқ, лекин вақтида белгиланган талаб ва қоидалар орқали ўз вақтида олдини олса бўлади.

С.МАҲМУДОВ,

туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ