Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мутахассислар огоҳлантиради

×

 2020-09-17 16:49:25    685

PDF yuklash
Chop etish


СОҒЛИГИНГИЗНИ АСРАНГ!

COVID-19 инфекцияси тарқалишини секинлаштириш ва тўхтатиш, ҳар бир шубҳали ҳолатни топиш, изоляция қилиш ва синовдан ўтказиш, шунингдек, коронавирус  билан оғриган беморларга ўз вақтида ва тегишли ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, ҳар бир оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида “онлайн патронаж” хизмати йўлга қўйилган. Унда ҳар бир оила ҳамшираси ўзига тегишли хонадонларни  телефон орқали патронаж қилади. Ҳар бир хонадонга 3 кунда бир маротаба қўнғироқ қилиб, ана шу хонадонда яшовчи оила аъзоларини саломатлик ҳолатини сўраб-суриштиришади ва шунга қараб кейинги ҳаракатларни амалга оширади. Афсуски, аҳоли орасида оила ҳамширалари қўнғироқларига жавоб бермаслик, улар билан қўпол муомалада бўлиш ёки касаллик ҳолатларини яшириш каби нохуш вазиятлар юзага келяпти.

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзингиз ёки оила аъзоларингизда тана ҳарорати кўтарилса, қуруқ йўтал, умумий холсизлик, нафас етишмаслик ҳисси, бош оғриғи, диарея, тумов, мушакларда, томоқ ва кўкрак қафасида  оғриқ, ҳид ва таъм билишнинг бузилиши каби нохуш ҳолатлар безовта қилса, яширинча уйда даволашга ҳаракат қилманг! Зудлик билан ҳудудий умумий амалиёт шифокори ёки оила ҳамшираларига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтиринг ёки туман юқумли касалликлар бўлимида ташкил этилган “махсус поликлиника” га мурожаат этишингиз мумкин. Ҳар бир ҳудуддаги оила ҳамширалари билан 08:00 дан 20:00 гача телефон орқали боғланиб туришингиз мумкин.

Зеро, касалликни даволагандан кўра, уни  олдини олган муҳимроқ. Кўринмас ёвга қарши курашишда касалликни яшириб, ўзингиз ва яқинларингиз умрига зомин бўлманг.            

Асадулло УСМОНОВ,

туман ТТБ COVID-19 инфекциясига қарши курашиш бўйича штаб аъзоси, врач.                   

Манзура ВАЛИЕВА,                              

аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаолликни ошириш маркази врачи.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ