Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати МУНОСАБАТИ

×

 2020-09-14 09:39:04    640

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “3 ой давомида газ балони янгиланмади. Айтганча яна бир масала бор” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Ёзёвон тумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан масала ўрганиб чиқилди.

“Ёзёвон тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи А.Қўчқоров, бўлим бош муҳандиси О.Абдулазизов, суюлтирилган газ техниги Н.Дадажонов, ҳайдовчи-таъминотчилар Э.Пўлатов, И.Аҳмедов томонидан Қоратепа МФЙда ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, мазкур МФЙ суюлтирилган газ таъминотидан фойдаланаётган истеъмолчилар 919 та бўлиб, ҳар бир хонадонда ҳозирги кунда суюлтирилган газ билан таъминланиб келинганлиги аниқланди. Қоратепа МФЙга 2020 йил 20 августдан 2020 йил 30 август кунига қадар 18 тонна 580 килограмм суюлтирилган газ тарқатилиб, ушбу МФЙда яшовчи барча хонадонга етказиб берилган.

Қоратепа МФЙда яшовчи фуқаролар ҳам ушбу мақола асоссиз чиқарилганини билдиришмоқда.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ