Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХОНОБОД ПУНКТИДА ИШ ҚИЗҒИН

×

 2020-09-14 09:33:52    747

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда пахта йиғим-теримига қизғин киришилди. Далаларимиз яна теримчилар билан гавжумлашди. Пахта карвонлари туну кун қабул пунктлари томон ошиқмоқда. У ерда ҳам кеча-ю кундуз тиним йўқ.

Хонободдаги “Баҳодир Лоғон текстил” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш пунктида терим мавсуми қандай кутиб олинганини билиш мақсадида, у ерда бўлдик. Бизни пунктдаги ташкилий ишлар мутасаддиси Эркинбой Жумаев қарши олди. Пункт мудири Зарифжон Абдухамидовнинг ишга тайинланганига бир ҳафтадан ортиқ вақт бўлгани учун суҳбатимиз асосан Эркинбой билан бўлди.

—  Қабул пунктимиз Янгиобод, Янгибўстон, Гулистон, Сойбўйи, Марказий Фарғона, Қорасоқол, Қатортол, Хонобод қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги фермерлардан пахта қабул қилади, —деди Э. Жумаев. —10 минг тонна пахта қабул қиламиз. Тарози, транспортёрлар соз ҳолда ишлаяпти. 70 нафар ишчимиз бор, уларнинг ўртача иш ҳақи 3 миллион сўмданни ташкил этади. Ошхонамизда бепул иссиқ овқат ташкил этганмиз.

Пунктнинг лабораториясида ҳам иш қизғин. Бу ердаги ишчиларнинг қўли-қўлига тегмайди.

Лаборатория мудири Гулчеҳрахон Муталипова бизни иш жараёни билан таништирди.

—Ускуналаримиз эскирган бўлишига қарамай, аниқ ишлайди,—дейди мудира. —“ГОСТ” стандартидан шу йил 25 августда ўтган,—дейди бизга қўлидаги ҳужжатни кўрсатиб.

Маҳсулотнинг ифлослик, намлик даражасини кўрмоқчи бўлдик. Ишчилар махсус идишлардаги маҳсулотни текширув ускуналаридан ўтказиб, натижаларини кўрсатишди.

—Махсус идишлардаги пахтанинг ифлос ёки ифлос эмаслиги, намлик даражасининг натижалари турлича. Намлик 7,9 фоиздан 13 фоизгача чиқяпти, ифлослик даражаси 5,5 фоизга етиб боряпти, —дейди Г. Муталипова.

Қайтар чоғи яна Эркинбой билан суҳбатимиз қизиди. У кластер томонидан фермерларга чой қайнатадиган бак, қозон, этак, прицеп ёпқич, 220 та прицеп баллонлари, 10 та сув насоси кабилар етказиб берилгани, янги прицеплар олиб келинаётгани, асосийси пунктдаги шароитларни янада яхшилаш учун имкониятлар етарли экани ҳақида гапириб берди.

Пахта мавсуми авжига киряпти. Қабул пунктига ҳосил юклаган прицепли тракторлар турнақатор бўлиб кириб боришяпти. Барака хирмони тобора кўкка бўй кўрсатиб, элу юрт равнақига ҳисса қўшилмоқда.

Исҳоқжон КАРИМОВ,

Раҳматилло ШОДМОНОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ