Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари туман кенгаши қарори

×

 2020-09-11 09:47:24    615

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 9 сентябрь      № VI-ХIV-69

10-Сойбўйи ва 30-Янгиобод сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И :

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси О.Эминовнинг бўшаб қолган ўринларга 2020 йил 11 октябрь якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. 10-Сойбўйи ва 30-Янгиобод сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши депутати сайлови 2020 йил 11 октябрь, якшанба куни ўтказилсин.

5. Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси (Ф.Юлдашев) бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарор билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.

6. Ушбу қарор халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.

7. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

Кенгаш раиси, туман ҳокими           Й.БОЙИГИТОВ.