Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари туман кенгаши қарори

×

 2020-09-11 09:46:19    612

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 9 сентябрь     № VI-ХIV-68

Ҳудуддаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлари тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида

28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бутун дунёга ёйилган коронавирус пандемияси таълим соҳаси олдига ҳам янги муаммо ва талабларни қўймоқдалиги, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги, болалар уй шароитида онлайн таҳсил олаётганлиги таъкидланди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида сўровнома тузилиб, ҳар бир ота-онанинг фикри батафсил ўрганилганлиги, бу тадбирда иштирок этган ота-оналарнинг 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлиб, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришганлиги, шу хулосалардан келиб чиқиб, мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинганлиги таъкидланиб, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарларига мактабларни санитар талабларга мувофиқ, бирламчи воситалар билан тўлиқ таъминлаш вазифаси қўйилиб, Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар ўз ҳудудидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтиши, бундан мақсад – мактабларга амалий ёрдам кўрсатиб, ота-оналарнинг кўнглини хотиржам қилишлиги, шунингдек маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари ўз туманидаги эпидемиологик шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилиш топшириғи берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария бош врачи томонидан “Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” тасдиқланди. (0375-20-сонли СанҚваМ).

Ёзёвон тумани сектор раҳбарлари раислигида ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан тегишли ҳудуддаги ҳар бир умумтаълим мактабларида танқидий ўрганишлар олиб борилиб, ишчи гуруҳ хулосалари тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И :

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария бош врачи томонидан “Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” тасдиқланганлиги маълумот учун ва ижро учун қабул қилинсин.

3. Ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича:  

- сектор раҳбарлари раислигидаги ишчи гуруҳ ҳулосалари (иловага мувофиқ);

- туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Бойигитов Йўлчибой Ўринбоевич;

- туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ходжаев Илхомжон Холдорович;

- туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ташпулатов Хожиакбар Маматғозиевич;

- туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ахунов Авазбек Урмоновичнинг ҳисоботлари маъқуллансин.

4. Сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, давлат санитария ва эпидемиология осойишталиги маркази ва Кенгаш депутатларининг таклифлари ҳамда ишчи гуруҳлар ҳулосаларини инобатга олиб, санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаган ва дезинфекция ишларини ташкил этган ҳолда жорий йилнинг 11 сентябрь кунидан бошлаб 23 та мактабларнинг фаолияти йўлга қўйилсин.

5. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (М.Хатамов), тегишли сектор раҳбари ва халқ таълими бўлими (Ф.Юлдашев) билан биргаликда уч кун муддатда ишчи гуруҳ хулосасига кўра, фаолиятини бошлашга тайёр бўлмаган (руҳсат берилмаган) 16 та мактаблардаги камчиликларни зудлик билан бартараф этиб, натижаси юзасидан Кенгаш раисига ахборот киритсин.

Шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги 19-умумтаълим мактаби ва 2-сектор ҳудудидаги 9-умумтаълим мактаби янги ўқув йилига тайёр эмаслиги, мактабдаги камчиликлар белгиланган муддат ичида бартараф этилмаганлиги, ўз ишига нисбатан совуққонли билан қараганлиги ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши “Регламент ва депутатлик одоби” масалалари доимий комиссиянинг 2020 йил 9 сентябрдаги 3-сонли билдириш хатини инобатга олиб, вилоят халқ таълими бошқармасига тумандаги 19-умумтаълим мактаби директори Тошпўлатова Манзурахон Турғунбоевна ҳамда 9-умумтаълим мактаби директори Саидбурхонов Рахматжон Ашуровичларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш таклифи киритилсин. 

Мазкур сессия қарори нусҳасини вилоят халқ таълими бошқармасига юбориш туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (Ш.Хошимов) зиммасига юклатилсин.

 6. Халқ таълими бўлими (Ф.Юлдашев) давлат санитария ва эпидемиология осойишталиги маркази (М.Сиддиқов) билан биргаликда уч кун муддатда умумтаълим мактаблари барча ишчи ходимлари ва техник ходимларига Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария бош врачи томонидан “Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” билан тўлиқ таништирсин.

7. Тиббиёт бирлашмаси (Д.Абдуллаев), давлат санитария ва эпидемиология осойишталиги маркази (М.Сиддиқов), Халқ таълими бўлими (Ф.Юлдашев) билан биргаликда уч кун муддатда барча мактаб ходимларини санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоида ва талаблар бўйича, техник ходимларни эса профилактик дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича тайёргарликдан ўтказсин ҳамда карантин даврида ўтказилган инструктажлар махсус журналда қайд этиб борсин.

8. Ҳудудларда касалланганлар тўғрисида ўз вақтида хабардор бўлиш ва эпидемияга қарши ўз вақтида чоралар кўриш мақсадида ўқувчи яшаш жойига бириктирилган поликлиника билан мактаб тиббий ходими ўртасида икки томонлама тизимли алоқа ўрнатилсин.

9. COVID-19 билан касалланган шахс билан мулоқотда бўлган ўқувчи ёки ходимлар мактабга келишлари фақатгина шифокорнинг уларнинг мактабда бўлишларига қарши тиббий кўрсатмалар йўқлигидагина рухсат этилиши қатъий белгилаб қўйилсин

10. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Рахмонов “Сувоқава” ишлаб чиқариш корхонаси (М.Комилов) ва халқ таълими бўлими (Ф.Юлдашев) билан биргаликда уч кун муддатда барча мактабларни тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиб чиқсин.

Бунда,

- тоза ичимлик суви заҳиралари амалдаги (СанҚваМ 0341-16) “Умумтаълим мактабларида таълим олиш шароити ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар”га мувофиқ таъминланганлиги;

- мактаб биносига қувурли сувни марказлаштирилган равишда етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаганда, қувурли қудуқлардан (скважиналар), ҳимояланган қазилган қудуқлардан фойдаланиш ёки сувни транспорт орқали етказиб бериш ва кейинчалик сувни цистерналарда сақлаш мумкинлигига, Сув OzDSt 950:2011 “Ичимлик суви гигиена талаблари ва сифат назорати” стандартларига жавоб беришига;

- марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаганда ва ювиниш мосламаларини ўрнатишда эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қўлларни ювиш учун жиҳозланган бир нечта нуқталарни ташкил қилишга алоҳида эътиб қаратсин.

11. Халқ таълим бўлими (Ф.Юлдашев) уч кун муддатда мактабларда ўғил ва қиз болалар учун алоҳида ҳожатхоналар ташкил этиш, ҳожатхоналарда қўл ювиш ва қуритиш воситалари, аҳлат қутилари ўрнатилиши, совун ва антисептик воситалар билан доимий равишда таъминланиши, санитария-техник ускуналари кунига 2 марта зарарсизлантирилиши, ҳожатхона жиҳозлари мувофиқлик сертификати бўлган щёткалар ва ювиш воситалари билан, тозалаш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тозалаш ишларини ташкил этсин.

12. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунига асосан мазкур Кенгаш қарорини масъуллар томонидан ўз вақтида ва самарали ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатсин.

Бунда, сектор раҳбарлари ва масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар (тадбирлар)ни мониторинг қилган ҳолда ўрганиб бориш, натижаларини Кенгашнинг тегишли доимий комиссияси йиғилишлари ҳамда Кенгаш сессияларида ахборотларини тинглаган ҳолда муҳокама этиб бориш тавсия этилсин.

13. Мазкур сессия қарори ижросини назорат этиш халқ депутатлари туман Кенгашининг барча доимий комиссия раислари ҳамда сектор раҳбарлари зиммасига юклансин.

Кенгаш раиси, туман ҳокими      Й.БОЙИГИТОВ.