Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман кенгаши сессияси

×

 2020-09-11 09:45:19    692

PDF yuklash
Chop etish


ҲАР БИР ЎҚУВЧИ СОҒЛИГИ УЧУН МАСЪУЛМИЗ

(Бу ҳақда халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли қарор қабул қилди)

9 сентябрь куни Ёзёвон туман ҳокимлиги мажлислар залида, халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга Ёзёвон туманидан сайланган вилоят Кенгаши депутати, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари, мактаб директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 29 августдаги 01-22/1388-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов, туман прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ҳ.Тошпўлатов, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Ахунов, туман ХТБ мудири Ф.Йўлдашев, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари  Д.Абдуллаев, СЭОМ раҳбари М.Сидиқов  ахборотлари тингланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бўлган музокараларда 36-ИДУМ директори Б.Усмонова, вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ъудудий бошқармаси бошлиғи Т.Бойматов сўзга чиқдилар.

Доимий комиссия раиси Ш.Мирзалиев кўрилган муҳим масала юзасидан муносабат билдирди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабаул қилинди.

(Қарор матни билан қуйида танишасиз).

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ