Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


НИҚОБ ТАҚИНГ!

×

 2020-09-11 09:43:45    650

PDF yuklash
Chop etish


Бу билан ўзингизни, яқинларингизни, атрофингиздагиларни коронавирусдан сақлаган бўласиз.

Ёзёвон тумани ҳокими Й.БОЙИГИТОВнинг

МУРОЖААТИ

Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Бугун дунёда коронавирус хавфи етиб бормаган бирор мамлакат қолмади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда касалланганлар сони 27 миллион 700 минг нафардан ошди. Пандемиянинг илк босқичларида касалланганлар сони 100 минг нафарга етиши учун ҳафта керак бўларди. Ҳозир эса бу рақам соатлар ичида қайд этилмоқда.

Юртимизда сентябрнинг илк кунида 343 нафар бемор қайд этилган бўлса, 9 cентябрда бу кўрсаткич қарийб 170 нафарга ошди. Карантин тартибларининг юмшатилиши, бир қанча фаолият турларига рухсат берилиши, шунингдек, мактабларда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан аҳоли ўртасида ўзаро мулоқотнинг кўпайиши, ўз навбатида, коронавирус хавфини ҳам кучайтиради.

Туманимидаги 39 та мактабдан кеча бўлиб ўтган туман кенгашининг сессиясида 23 тасининг очилишига руҳсат берилди. 16 та мактабга ишчи гуруҳ ҳулосасига асосан, очилишига вақтинча руҳсат берилмади. Чунки тайёргарлик талаб даражасида эмас.

Бугун кўча, бозор ва бошқа жамоат жойларида аксарият фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилмасдан, бепарволик билан, ўзаро масофа сақлаш ва ниқоб тақиш қоидаларини қўполлик билан бузиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани жуда хавотирли.

Ҳали давоси топилмаган, кейинчалик қандай асоратлар қолдириши, юқтирилгандан сўнг яна қайталанмаслиги шубҳа остида бўлган, қаршисида бутун дунё тиббиёти ожиз турган касалликка қарши ягона самарали чора ҳисобланган санитария қоидаларига амал қилмаслик, тиббиёт ниқобларни тақмаслик учун қанчалик бепарво бўлиш керак?!

Карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. Чунки энди уйда, ишда, кўчада, бозорда бошқа одамлар билан кўпроқ юзма-юз бўлишади.

Ҳурматли юртдошлар! Президентимиз таъкидлаганларидек, бундан кейин пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт.

Ниқоб тақинг! Бу билан ўзингизни, яқинларингизни, атрофингиздагиларни коронавирус балосидан сақлаган бўласиз. Оилангиз ва фарзандларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг, яқинларингизнинг дард чекишига сабабчи бўлиб қолманг.